Янгиюль
Бухгалтер вакансияси
ООО “Nazira Servis” жамоамизга янги бухгалтер излайди.
Биз ўз ишини сидқидилдан бажарадиган, ривожланишга интилувчан ва жамоа билан бирга ўсишни истайдиган ходимларни қадрлаймиз. Агар сиз ишга фақат мажбурият эмас, балки имконият сифатида қарасангиз — биз сиз учун мос жоймиз.
Компаниямиз ҳақида:
Бизда 3 та асосий йўналишда фаолият юритувчи фирмалар мавжуд:
Уй-жойлар қурилиши
Автотранспорт ижараси
Квартира ижараси
Шунингдек, бир нечта кичик корхоналаримиз ҳам бор.
Ҳозирда жамоамизда 3 нафар бухгалтер фаолият юритмоқда ва биз яна битта масъулиятли бухгалтерни жамоамизга қўшмоқчимиз.
Биз нима таклиф қиламиз:
Қўллаб-қувватловчи ва дўстона жамоа
Ўзаро ишонч ва ҳурмат
Меҳнатингиз қадрланади — премиялар мавжуд
Биз премия масаласида тежамкор эмасмиз
Сиз ишингизни имкони борича яхши бажарсангиз — биз ҳам сизга муносиб рағбат кўрсатамиз.
Биз сиздан кутамиз:
Масъулият
Ҳалоллик
Ишга бўлган қизиқиш ва хоҳиш
Агар сиз ўзингизни бизнинг жамоада тасаввур қила олсангиз — биз сиз билан ишлашдан мамнун бўламиз!
Ташкент
от 10000000 UZS
Национальная страховая компания Узбекинвест
Ташкент
до 10000000 UZS
Rubber Plast Pharm
Ташкент
от 9000000 UZS