Банк хизматлари маркази фаолияти доирасида жисмоний ва юридик мижозларнинг мурожаатларини қабул қилиш, рўйхатга олиш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ташкил этиш;
Раҳбарият топшириқлари, буйруқ ва фармойишлари ижроси устидан мониторинг олиб бориш ҳамда ижро интизомини таъминлаш;
Мижозлар мурожаатлари, шикоят ва таклифларини қонунчилик ва банкнинг ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ҳал этишда иштирок этиш ҳамда ҳисоботлар тайёрлаш;
Банк хизматлари маркази ходимлари билан ишлаш, хизмат ҳужжатларини юритиш ва электрон ҳужжат айланмаси ҳамда банк ахборот тизимлари (IABS ва бошқа дастурлар) билан ишлаш.
Талаблар:
Олий маълумот (иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ёки психология йўналишида);
Банк тизимида, хусусан мурожаатлар билан ишлаш, ижро назорати ёки кадрлар билан ишлаш йўналишида камида 1 йил иш тажрибаси;
Ўзбекистон Республикасининг банк қонунчилиги, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш;
Иш юритиш, хизмат ёзишмалари ва ҳужжат айланмаси қоидаларини билиш;