Гулистан, улица Саховат, 8/1
Вазифалар:
Ҳудудий бошқарма фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва умумий раҳбарлик ҳамда назоратни амалга ошириш;
Банк хизматлари марказлари ва офисларининг молиявий-хўжалик фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳисоб-китоб ва операциялар сифатини таъминлаш;
Ҳудуд миқёсида банк операциялари, молиявий ҳисоботлар ва бухгалтерия ҳисобининг тўғри ва ўз вақтида юритилишини назорат қилиш;
Кунлик, ойлик ва йиллик молиявий ҳамда бошқарув ҳисоботларини таҳлил қилиш, натижалар асосида самарадорликни ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Солиқ, статистика ва банк ҳисоботларининг амалдаги қонунчиликка мувофиқ шакллантирилиши ва топширилишини таъминлаш;
Ички назорат тизимига риоя этилишини таъминлаш, молиявий ва операцион рискларни аниқлаш ҳамда уларни камайтириш бўйича чоралар кўриш;
Ҳудудий бошқарма тасарруфидаги таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, кадрлар билан ишлаш, вазифаларни тақсимлаш ва ижросини назорат қилиш;
Банкнинг марказий аппарати ва тегишли таркибий бўлинмалари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш.
Талаблар:
Олий маълумот (иқтисодий, молиявий);
Банк соҳасида камида 5 йил иш тажрибаси, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида камида 2 йил ишлаган бўлиши;
Ўзбекистон Республикасининг банк, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий қонунчилигини чуқур билиш;
Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини билиш афзаллик беради;
Банк ахборот тизимлари билан ишлаш кўникмаси (IABS ва бошқа дастурлар);
Стратегик ва таҳлилий фикрлаш, раҳбарлик салоҳияти, қарор қабул қилиш, жамоа билан ишлаш ва юқори ташкилий қобилиятларга эга бўлиш.
Иш шартлари:
Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;
Банк тизимида раҳбарлик лавозимида барқарор иш ўрни ҳамда касбий ва профессионал ўсиш имкониятлари;
Очиқ ва шаффоф иш ҳақи тизими (оклад + KPI), ойига 3 марта иш ҳақи тўланади;
Иш вақти: ҳафтада 5 кун, душанба–жума;
Қулай иш муҳити ва аҳил жамоа.