Гулистан, улица Саховат, 8/1
Вазифалар:
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликларини имтиёзли кредитлаш йўналишида бўлим фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Қишлоқ хўжалиги субъектлари учун мўлжалланган имтиёзли кредит маҳсулотларини жорий этиш, ривожлантириш ва мижозларга таклиф қилиш;
Ажратилган имтиёзли кредитлар портфелини таҳлил қилиш, унинг сифатини яхшилаш ҳамда муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
Қарз олувчиларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, тўлов қобилиятини баҳолаш ва кредитлаш бўйича хулосалар тайёрлаш;
Давлат дастурлари ва имтиёзли кредитлаш доирасида банк комиссиялари ва йиғилишлари учун таҳлилий маълумотлар, тақдимотлар ва хулосалар тайёрлаш;
Банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари билан қишлоқ хўжaлиги лойиҳалари юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Талаблар:
Олий маълумот (иқтисодий, молиявий);
Банк соҳасида камида 2 йил иш тажрибаси (имтиёзли кредитлаш, қишлоқ хўжалиги ёки корпоратив мижозлар билан ишлаш йўналишида бўлиши афзал);
Ўзбекистон Республикасининг банк қонунчилиги, давлат дастурлари ва имтиёзли кредитлашга оид меъёрий ҳужжатларини билиш;
Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини билиш афзаллик беради;
Банк ахборот тизимлари билан ишлаш кўникмаси (IABS ва бошқа дастурлар);
Таҳлилий фикрлаш, масъулиятлилик ва жамоа билан ишлай олиш қобилияти.
Иш шартлари:
Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;
Банк тизимида барқарор иш ўрни ва касбий ривожланиш имкониятлари;
Очиқ ва шаффоф иш ҳақи тизими (оклад + KPI), ойига 3 марта иш ҳақи тўланади;
Иш вақти: ҳафтада 5 кун, душанба–жума;
Қулай иш муҳити ва аҳил жамоа.
СП ООО TASHKENT TOBACCO DISTRIBUTION
Гулистан
Не указана