Гулистан, улица Саховат, 8/1
Вазифалар:
Банк хизматлари марказида нақд пул операцияларини (қабул қилиш, бериш, алмаштириш) амалдаги қоидаларга мувофиқ амалга ошириш;
Мижозларнинг тўловлари, пул ўтказмалари ва ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўғри ва ўз вақтида бажариш;
Касса ҳужжатларини расмийлаштириш, кунлик касса ҳисоботларини тайёрлаш ва топшириш;
Кассадаги нақд пул маблағлари ва қимматликларни сақлаш ҳамда уларнинг тўғри ҳисобини юритиш;
Мижозларга банк хизматлари бўйича маслаҳат бериш ва хизмат кўрсатиш стандартларига риоя этиш;
Ички назорат талаблари ва банк қоидаларига қатъий амал қилиш.
Талаблар:
Ўрта махсус ёки олий маълумот (иқтисодий, молиявий);
Банк ёки молия соҳасида касса/операцион йўналишда иш тажрибаси афзаллик беради;
Ўзбекистон Республикасининг касса операциялари, бухгалтерия ҳисоби ва банк қоидаларини билиш;
Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини билиш афзаллик беради;
Банк ахборот тизимлари билан ишлаш кўникмаси (IABS ва бошқа дастурлар);
Аниқлик, масъулиятлилик, эътиборлилик ва мижозлар билан мулоқот олиб бориш қобилияти.
Иш шартлари:
Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;
Банк тизимида барқарор иш ўрни ҳамда касбий ва профессионал ўсиш имкониятлари;
Очиқ ва шаффоф иш ҳақи тизими (оклад + KPI), ойига 3 марта иш ҳақи тўланади;
Иш вақти: ҳафтада 5 кун, душанба–жума;
Қулай иш муҳити ва аҳил жамоа.