Кичик ва корпоратив бизнесни ривожлантириш шўъбаси фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Кичик бизнес ва корпоратив мижозлар учун банк маҳсулотлари ва хизматларини ривожлантириш ҳамда уларни фаол тарғиб қилиш;
Кичик ва корпоратив бизнес субъектларига ажратилган кредитлар портфелини таҳлил қилиш, сифатини яхшилаш ва муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
Мижозларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, тўлов қобилиятини баҳолаш ҳамда кредитлаш бўйича хулосалар тайёрлаш;
Кредитлаш, лимит белгилаш ва қарздорликни реструктуризация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли комиссияларда ҳимоя қилиш;
Банк комиссиялари ва йиғилишлари учун таҳлилий маълумотлар, тақдимотлар ва хулосалар тайёрлаш;
Турли тегишли таркибий бўлинмалар билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
Кичик ва корпоратив бизнесни ривожлантириш шўъбаси ходимларининг иш фаолиятини баҳолаш, вазифаларни тақсимлаш ва ижросини назорат қилиш.
Талаблар:
Олий маълумот (иқтисодий, молиявий);
Банк соҳасида камида 2 йил иш тажрибаси (кичик ёки корпоратив бизнесни кредитлаш йўналишида бўлиши афзал);
Ўзбекистон Республикасининг банк, кредитлаш ва корпоратив мижозлар билан ишлашга оид қонунчилигини яхши билиш;