Ташкент, Чиланзарский район, махаллинский сход граждан Лутфий, улица Асрлар Cадоси, 10А
Корхонада ички назорат ва комплаенс тизимини жорий этиш ҳамда унинг самарали фаолиятини таъминлаш.
Корхона фаолиятининг амалдаги қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички норматив ҳужжатларга мувофиқлигини назорат қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, этика кодекси ва комплаенс талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш.
Коррупцион, ҳуқуқий, молиявий ва операцион хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Шартномалар, буйруқлар ва ички ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқлиги бўйича таҳлил (экспертиза) қилиш.
Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш, рўйхатга олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш.
Олий маълумот (юридик, иқтисодий ёки молиявий йўналиш афзал).
Ички назорат, комплаенс, аудит, ҳуқуқ ёки коррупцияга қарши кураш соҳасида камида 1–3 йил иш тажрибаси.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини, хусусан коррупцияга қарши курашиш ва корпоратив бошқарувга оид меъёрларни билиш.
Ички ҳужжатлар, ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш кўникмаси.
Манфаатлар тўқнашуви, риск-менежмент ва ички текширув жараёнларини тушуниш.
Давлат ва назорат органлари билан ишлаш тажрибаси афзал ҳисобланади.
Компьютер саводхонлиги (MS Word, Excel, PowerPoint).
Аналитик фикрлаш, масъулиятлилик ва ҳалоллик.
Мустаҳкам мулоқот ва ҳужжат билан ишлаш кўникмалари.
Давлат тилида эркин иш юритиш, рус тилини билиш афзал.
Расмий меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмийлаштирилади.
Тўлиқ иш вақти (5/2), иш соатлари: 09:00–18:00 (тушлик танаффус билан).
Барқарор иш жойи ва қулай меҳнат шароитлари.
Меҳофазали ва адолатли иш муҳити, корпоратив этика қоидаларига риоя этилади.
Маош – суҳбат натижасига кўра (иш тажрибаси ва малакага қараб).
Ўз вақтида маош тўланиши ва қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий кафолатлар.
Касбий ривожланиш ва малака ошириш имкониятлари (ўқувлар, семинарлар, тренинглар).
Комплаенс ва ички назорат соҳасида амалий тажриба орттириш имконияти.
Корхона раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланадиган иш муҳити.
Иш жойи замонавий офис техникаси билан таъминланади.
TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI
Ташкент
Не указана
ALOQA FINANCE DEVELOPMENT MIKROMOLIYA TASHKILOTI
Ташкент
Не указана