Ургенч
Лавозим мақсади
Корхона IT инфратузилмаси (Компьютерлар, кузатув камералари, принтерлар, аналог телефонлар, серверлар, ноутбуклар) ни бошқариш ва назорат қилиш, тизим ва тармоқ хавфсизлигини таъминлаш, техник муаммоларни ҳал қилиш ва барча IT тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.
Асосий вазифалар
Серверлар, тармоқ жиҳозлари ва компьютер тизимларини бошқариш ва назорат қилиш
Тизим хавфсизлигини таъминлаш, вирусдан ҳимоя қилиш ва маълумотларни заҳиралаш
Ходимларнинг техник муаммоларини ҳал қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш
Янги дастурий таъминот ва тизимларни ўрнатиш ва созлаш
Тармоқ ва интернет алоқасини бошқариш ва ривожлантириш
Маълумотлар базасини бошқариш ва заҳиралаш
Ходимларга техник тренинг ва кўрсатмалар бериш
IT жиҳозлари ва лицензияларни бошқариш
Янги технологияларни тадқиқ қилиш ва жорий этиш
Талаблар
Олий маълумот (IT, компьютер муҳандислиги ёки тегишли соҳа)
Камида 1 йиллик системали администратор сифатида иш тажрибаси
Windows Server сервери билан ишлаш тажрибаси
Тармоқ жиҳозлари (роутер, свитч, файрвол) билан ишлаш кўникмалари
Тизим хавфсизлиги ва кибер хавфсизлик асослари билими