Маркетолог

Маркетолог

Ургенч

Описание вакансии

Танлов - Маркетинг менеджери

Мақсадинг - Биз билан бир хил бўлса биз билан юр! (Идем с нами - если по пути!)

Бизга ўз устида ишлаб, ўзини яхшилайдиган, янгиликларни ўрганадиган, таклифлар киритадиган, актив ва тирик ходимлар керак. Агар Вижн, Миссия ва фикрлашимиз билан бир хил бўлсагина бизда ишла! Иш тополмагандан ёки ойлиги яхши бўлгани учун бизни танлама — барибир узоққа бормайсан! 🛑Бемалол, тинч, оркайин иш излаётган бўлсанг, бу ердан тез кет!

Рус тилида - Батафсил маълумот Подробно на русском: Mаркетинг в нашей компании

Кимни излаяпмиз?

«SMM-мутахассис» эмас, балки қуйидагиларга эга одамни:

  • тизимли фикрлаш — ҳаракат → натижа алоқасини кўради
  • бизнесни тушуниш — кўрсаткичлар қарорлар учун эканини билади
  • ўрганишга тайёрлик — танлов жараёнидан ўтиш ва ёндашувимизга мослашиш

Агар сизга мантиқ, тузилма ва натижага ўлчанадиган ҳисса муҳим бўлса — келинг, гаплашайлик.

🛑 Агар сиз бизнес-кўрсаткичларсиз «ижтимоий тармоқларни бошқариш»га ўрганган бўлсангиз — биз бир-биримизга мос келмаймиз.

<aside> ℹ️

Маркетингни қандай тушунамиз

Маркетинг “ЛИД” ларни жалб қилиш, маҳсулот қадриятларини (ценности/values) тайёрлаш ва савдони қўллаб-қувватлаш учун мавжуд. Унинг мақсадлари ҳар доим маркетинг чегарасидан ташқарида: Сотув ва Харидорлар ошиши, ишлаб чиқариш юкламаси/ассортименти ўсиши ва диверфицациясм…. Асло маркетинг қилиш ёки бўлиши учун эмас.

Ҳар бир ҳаракат бизнес-мақсадга сабаб-оқибат алоқалари орқали боғланган. Биз каналларни «ҳамма шундай қилади» деб ишлатмаймиз — воситалар бозор ва вазифага қараб , энг мосини танланади.

Маркетинг компаниянинг BSC-картасига ўрнатилган ва аниқ Objectives устида ишлайди.

</aside>

Тизимли Маркетинг.

Асосий 3 та нарса:

Мижоз — эҳтиёжлари, оғриқлари, қарор қабул қилиш контексти

Биз (Компания) — маҳсулотларимиз, рақобатдош устунликлар, ҳамкорликдан нафланиш

Боғлаш — биринчи ва иккинчи пунктни боғлаш учун қилинадиган барча ишлар:

эҳтиёж ↔ ечим

оғриқ ↔ маҳсулот/ҳамкорлик устунликлари

боғлашни етказиш/амалга ошириш — маркетинг каналлари

Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию