Талаблар:
- Олий маълумотга эга бўлиши (мутахассислик: иқтисод, юридик);
- Банк ва молия соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини билиши;
- Банк ва молия соҳасида иш стажи камида 10 (ўн) йил, шундан, банкнинг ички назорат ва (ёки) ички аудит хизмати камида 5 (беш) йил, шундан, раҳбарлик лавозимида камида 3 (уч) йил.
Бунда,
Банкнинг ички назорат ва ички аудит хизматидаги умумий иш стажи ва ушбу соҳалардаги раҳбарлик фаолиятидаги умумий иш стажи кўплиги устунлик беради;
Банкнинг ички назорат ва (ёки) ички аудит хизмати раҳбари сифатидаги иш стажи кўплиги устунлик беради;
Сўнгги 6 (олти) ой давомида банк ва молия институтларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидаги узлуксиз меҳнат фаолияти, шунингдек, ушбу тузилма фаолияти устидан тўғридан-тўғри раҳбарлик фаолияти устунлик беради.
- Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик ва халқаро стандартларни билиши;
- Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини билиши, шу жумладан, Ўзбекситон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мазкур соҳага қўйилган талабларини билиш;
- Халқаро ёки миллий аудит, комплаенс ёки рискларни бошқариш соҳасидаги тегишли сертификатларга эга бўлиши (масалан: Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича халқаро сертификатлар: Devolopment of Anti-Bribery Management System based on ISO37001, Manager/Internal Auditor of Anti-bribery Management System based on ISO37001) устунлик беради.
Мажбуриятлар:
- Коррупцияга қарши курашиш хизмати раҳбари банк Кузатув кенгаши ва Бошқарувига Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимининг самарадорлиги, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш ҳолати ҳақида мустақил ва холис ҳисоботлар тақдим этиш;
- Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро стандартлар талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни, хусусан, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, банк тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, банкда коррупцияга қарши профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
- Харидлар жараёнида монополияга қарши курашиш тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритиш ва мониторинг қилиш тартиби билан боғлиқ иш фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар хавфини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш
- Коррупцияга қарши курашиш соҳасида аниқланган камчиликлар, қоидабузарликлар ҳамда хатоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш;
- Коррупцияга қарши курашиш хизмати иш жараёнига оид сиёсат, қоидалар ва тартибларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг банк ходимлари томонидан бажарилишини таъминлаш;
- Коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича механизмларни жорий этиш;
- Ички назорат, Ички аудит, рискларни бошқариш тузилмалари ўртасида самарали ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини таъминлаш.
Иш шароитлари:
- Рақобатбардош иш ҳақи;
- Корпоратив тренинглар;
- Карьеравий ривожланиш;
- 24 кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили.