Ташкент, Алмазарский район, массив Себзар, 52
КОКЧА ЭШИКЛАРИ — ЎЗБЕКИСТОНДА
📢 Премиум эшиклар ишлаб чиқариш ва сотиш компаниясига Сотув бўлими раҳбар лавозими учун ишга қабул очилди!
Kokcha Eshiklari — уй ва офислар учун сифатли, замонавий ва услубли эшиклар ишлаб чиқарувчи бренд. Компания жадал ривожланмоқда ва биз жамоамизга тажрибали, кучли ва натижага йўналтирилган сотув бўлими раҳбарини таклиф қиламиз.
🔹 Очиқ вакансия:
💼 Сотув бўлими раҳбари (Head of Sales / Sales Manager Senior)
✨ Вазифалар:
• Сотув бўлими фаолиятини тўлиқ бошқариш
• Сотув режаларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш
• Сотувчилар жамоасини шакллантириш, ўқитиш ва назорат қилиш
• Мижозлар билан музокара олиб бориш ва йирик келишувларни ёпиш
• Сотув жараёнларини такомиллаштириш ва натижаларни ошириш
• CRM тизими орқали ҳисобот юритиш
• Шоу-рум фаолиятини назорат қилиш
✅ Талаблар:
• Жинс: эркак
• Савдо соҳасида камида 5–7 йиллик тажриба
• Раҳбарлик лавозимида ишлаган бўлиши устунлик ҳисобланади
• Сотув бўйича профессионал курс ва тренингларни тугатган бўлиши шарт
• Жамоани бошқара олиш ва мотивация бериш кўникмаси
• Замонавий сотув стратегиялари ва ишонтириш техникасини билиш
• Масъулиятли, ташаббускор ва натижага йўналтирилган
• CRM, Excel, компьютер ва смартфонда эркин ишлай олиш
• Шахсий автомобил мавжудлиги 🚘
💰 Биз таклиф қиламиз:
• Ойлик маош: келишув асосида (юқори оклад + %)
• Ҳафталик ёки ойлик тўловлар (келишилади) 💸
• Кунига 1 маҳал бепул овқат 🍲
• Ходимлар учун махсус чегирмалар
• Замонавий шоу-рум ва профессионал жамоа
• Карьера ўсиши ва компанияда юқори лавозимларга чиқиш имконияти
🕔 Иш жадвали:
Сменали, 9:00 – 19:00
(6/1)
🙌 Кимни қидиряпмиз?
• Савдода кучли натижаларга эга бўлган раҳбарни
• Жамоани олдинга бошлай оладиган лидерни
• Масъулиятни ўз зиммасига олишдан қўрқмайдиган инсонни
• Энг муҳими — компания билан бирга ўсиш ва катта даромад қилишни истайдиган мутахассисни
Ташкент
до 100000000 UZS
ZOOMLION HEAVY INDUSTRY SCIENCE AND TECHNOLOGY
Ташкент
от 1500 USD
International Monitoring Group
Ташкент
от 1500 USD
Green White Solutions
Ташкент
до 14212528 UZS
Global Solutions
Ташкент
до 1500 USD