Асосий вазифалари:
- Дастурни ўрнатиш ва созлаш: Мижоз компютерларига дастурий таъминотни ўрнатиш ва корхона эҳтиёжига қараб созламаларни амалга ошириш.
- Ускуналар интеграцияси: Савдо ва омбор қурилмаларини (штрих-код сканер, чек принтер, тарози ва ҳ.к.) дастурга улаш ва барқарор ишлашини таъминлаш.
- Мижозларни ўқитиш: Мижоз ходимларига дастурдан тўғри фойдаланишни ўргатиш (инструктаж) ва юзага келган саволларга жавоб бериш.
- Техник ёрдам (Support): Дастур ёки ускуналарда юзага келган техник носозликларни тезкорлик билан аниқлаш ва жойида бартараф этиш.
Номзодга қўйиладиган махсус талаблар:
Техник билимлар (Hard Skills):
-
Тажриба: IT соҳасида, хусусан дастурларни жорий этиш ёки техник кўмак (Technical Support) йўналишида камида 2 йиллик тажриба.
-
Дастурий билимлар: Бошқарув ҳисоби (ERP, CRM ёки савдо дастурлари) билан ишлаш тажрибаси. Маълумотлар базаси ҳақида бошланғич тушунча (қўшимча устунлик беради). Турли хил молиявий ва оператив бошқарув дастурларини тезкорлик билан ўзлаштириш кўникмаси
-
Операцион тизимлар: Windows тизимида эркин ишлаш, принтер, сканерлар ва бошқа қурилмаларни компьютерга улай олиш.
-
Тармоқ билимлари: Локал тармоқ ва интернет созламаларини тушуниш (IP, DNS, Wi-Fi созлаш).
Шахсий сифатлар (Soft Skills):
- Тил билими: Ўзбек ва Рус тилларида эркин сўзлашиш ва ёзиш (ҳужжатлар билан ишлаш учун).
- Педагогик қобилият: Мураккаб техник жараёнларни оддий тилда мижозга тушунтира олиш ва ўргатиш.
- Стрессга чидамлилик: Босиқлик, совуққонлик ва мижознинг эътирозлари билан тўғри ишлай олиш
- Тезкорлик ва масъулият: Янги дастурларни тез ўзлаштириш, ҳозиржавоблик ва пунктуаллик.
- Ҳалоллик: Шаффофлик ва ёлғон ишлатмаслик (корпоратив этика).
Иш шароитлари ва махсус талаблар:
- Тез-тез хизмат сафарларига (командировка) чиқишга тайёрлик.
- Ностандарт вазиятларда мустақил қарор қабул қила олиш.
Биз сизга қуйидагиларни таклиф қиламиз:
- Ривожланиш ва карьера: Ўз устингизда ишлаш, янги билимлар олиш ва лавозимда кўтарилиш учун кенг имкониятлар.
- Аҳил жамоа: Бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган, дўстона ва соғлом муҳит.
- Моддий рағбат: Ўз ишини сидқидилдан бажарган ва яхши натижа кўрсатган ходимлар учун доимий мукофот (бонус) тизими.
- Кафолатланган таътил: Расмий, ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили ("отпуск").
- Иш тартиби: 6 кунлик иш ҳафтаси.
- Қулай шароит: Ишлаш учун барча зарур техника ва қулайликларга эга замонавий офис.