Асосий вазифалари:
- Сервер инфратузилмасини яратиш, созлаш ва 24/7 узлуксиз ишлашини таъминлаш.
- Маълумотлар хавфсизлигини (Cybersecurity) таъминлаш ва захира нусхаларини (Backup) доимий назорат қилиш.
- Веб-сервер (IIS, Apache)ларни урнатиш, созлаш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш
- МББТ (MS SQL, PostgreSQL, Oracle) урнатиш, созлаш
- Серверлар, доменлар, лицензиялар (SSL ва бошка), интернет тўловларини назорат килиш
- Лицензияланган дастурий таъминотлар сиёсатини юритиш.
- Офис техникалари ва тармоқ ускуналарини (Router, Switch) созлаш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
Техник билимлар (Hard Skills):
- Тажриба: Тизим маъмури сифатида камида 2 йиллик исботланган иш тажрибаси.
- Серверлар: Windows Server ва Linux тизимларини чуқур билиш.
- Web технологиялар: Веб-серверлар (IIS, Apache) билан ишлаш кўникмаси.
- Хавфсизлик ва Архив: Маълумотларни резерв кўчириш ва тармоқ хавфсизлиги бўйича амалий билим.
- Hardware: Сервер ва компьютерларни йиғиш, диагностика қилиш ва эҳтиёт қисмларни тўғри танлай олиш.
- Тармоқ: Кабел монтажидан тортиб, мураккаб тармоқ протоколлари (TCP/IP, VPN, VLAN) ташкил қилишгача бўлган кўникма.
Шахсий сифатлар ва Интизом:
- Диққат ва эътибор: Майда деталларгача эътиборли бўлиш ("Attention to detail").
- Эксклюзивлик: Фақат компания иши билан шуғулланиш (Outsource ёки бошқа қўшимча ишларни олмаслик қатъий талаб).
- Масъулият: Пунктуаллик ва ишга садоқат.
Махсус талаблар:
- Иш графиги: Зарурият туғилганда кечки пайт, дам олиш ва байрам кунлари ҳам алоқада бўлиш ёки ишга чиқиш (Серверлар дам олмайди).
- Мобиллик: Хизмат сафарларига чиқишга тайёрлик.
Биз сизга қуйидагиларни таклиф қиламиз:
- Ривожланиш ва карьера: Ўз устингизда ишлаш, янги билимлар олиш ва лавозимда кўтарилиш учун кенг имкониятлар.
- Аҳил жамоа: Бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган, дўстона ва соғлом муҳит.
- Моддий рағбат: Ўз ишини сидқидилдан бажарган ва яхши натижа кўрсатган ходимлар учун доимий мукофот (бонус) тизими.
- Кафолатланган таътил: Расмий, ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили ("отпуск").
- Иш тартиби: 6 кунлик иш ҳафтаси.
- Қулай шароит: Ишлаш учун барча зарур техника ва қулайликларга эга замонавий офис.