AXO bo‘lim rahbari (Open Group / yangi filiallar ochish)
Majburiyatlar:
Янги филиаллар учун локацияларни қидириш;
Локация бўйича раҳбариятга таклиф ва хулоса бериш;
Ижара шартномаларини тайёрлаш ва мувофиқлаштириш;
Таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ва назорат қилиш;
Электр, газ, сув, вентиляция, интернет каби коммуникацияларни улаш;
Санитария, хавфсизлик ва эксплуатация талабларига мос ҳолатга келтириш;
Филиални “калит топшириш” ҳолатида ишга тайёр қилиб бериш;
Жиҳозларни жойлаштириш ва қабул қилишда иштирок этиш;
Очилиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
АХО ходимлари фаолиятини ташкил қилиш;
Амалдаги филиаллар бўйича техник ҳолатни назорат қилиш;
Фавқулодда техник муаммоларни тезкор ҳал қилиш;
Объект очиш, таъмирлаш ва ишга тушириш жараёнларини билиш;
Ижара шартномалари ва хўжалик ишларини тушуниш;
Ташкилотчилик ва қатъият;
Масъулиятли ва натижага йўналтирилган бўлиш;
Компьютерда ишлаш кўникмаси (Excel, ҳисоботлар);
Барқарор ва ўсиб бораётган компания;
Қарор қабул қилишда мустақиллик;
Янги филиаллар очилишида асосий роль;
Рақобатбардош маош (суҳбат асосида);
KPI ва бонус тизими;
Узоқ муддатли ҳамкорлик ва ўсиш имконияти.