Ташкент, улица Караташ, 1
Омонатларни кафолатлаш агентлиги — стратегик аҳамиятга эга IT лойиҳаси устида иш бошламоқда. Агар сиз давлат миқёсидаги муҳим ва стратегик рақамли лойиҳанинг бир қисмиси бўлишни истасангиз ва IT лойиҳаларида жиддий тажрибага эга бўлсангиз, бу имконият айнан сиз учун. Agile, Scrum, Waterfall, Hybrid методологиялари, шунингдек Jira ва SDLC жараёнлари билан ишлаган бўлсангиз — биз сизни ўз жамоамизга таклиф этамиз.
Вазифалар:
IT лойиҳаларни режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этиш
Бизнес талабларни йиғиш, таҳлил қилиш ва уларни техник жамоага аниқ етказиш
Таймлайн, вазифалар тақсимоти, ресурслар ва рисклар рўйхатини юритиш
Jira ва Confluence орқали лойиҳа жараёнларини бошқариш
Agile, Scrum, Waterfall ва Hybrid методологиялари бўйича лойиҳа жараёнларида иштирок этиш
Чет эллик IT-разработчиклар жамоаси билан ишлаш, вазифаларни мувофиқлаштириш ва ижрони назорат қилиш
Тизим интеграциялари бўйича ишчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиш
Лойиҳа статуси бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва натижаларни раҳбариятга тақдим этиш
SDLC (Software Development Life Cycle) жараёнларига мувофиқ ишлаш
Талаб этилади:
1–3 йил IT ёки рақамли лойиҳаларда иштирок этиш тажрибаси (Project Manager / Coordinator / Analyst сифатида — афзал)
Agile, Scrum, Waterfall, Hybrid методологиялари бўйича тушунча ёки амалиёт
Jira, Confluence, MS Project зимнида ишлаш кўникмалари
SDLC жараёнларини тушуниш
Дастурчилар, аналитиклар ва ишчи гуруҳлар билан самарали мулоқот қилиш қобилияти
Бизнес талабларни техник талабларга конвертация қила олиш
Тизим интеграциялари ва архитектура бўйича базавий тушунча — афзал
Инглиз тили — Upper-Intermediate (чет эллик разработчиклар билан кундалик ёзишма ва онлайн мулоқот олиб бориш даражасида).
Тизимли фикрлаш, масъулият ва мустақил ишлаш қобилияти
Шароитлар:
Давлат миқёсидаги стратегик рақамли ва интеграцион IT лойиҳаларда ишлаш имконияти
Ахборотлаштириш ва киберхавфсизлик йўналишида профессионал ўсиш
Кучли мутахассислар билан бирга ишлаш ва тажриба алмашиш
Мехнат конунчилигига мувофик расмийлаштириш
Халкаро курсларда бепул укиш имкони
ГУ O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI VAZIRLIGI
Ташкент
до 20000000 UZS
Wunder digital
Ташкент
до 20000000 UZS
Ipotekabank OTP Group
Ташкент
до 10000000 UZS
КДБ Банк Узбекистан
Ташкент
до 10000000 UZS
Ташкент
до 10000000 UZS