Ташкент, проспект Мустакиллик
Лавозим тавсифи
“Курсив Ўзбекистон” таҳририяти иқтисод, молия ва бизнес соҳаларида сифатли ва холис ахборот тайёрлай оладиган иқтисодий журналистни ишга таклиф этади.
Асосий вазифалар
Иқтисодий мавзуларда янгиликлар, таҳлилий мақолалар ва шарҳлар тайёрлаш.
Иқтисодий жараёнлар, бозор тенденциялари ва расмий маълумотларни таҳлил қилиш.
Экспертлар, бизнес ва давлат ташкилотлари вакиллари билан интервьюлар ўтказиш.
Ахборот манбалари билан ишлаш, фактларни текшириш ва маълумотларни аниқлаш.
Таҳририят режалари ва йиғилишларида иштирок этиш.
Редакцион стандартлар ва этика қоидаларига риоя қилиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар
Олий маълумот (журналистика, иқтисод, молия ёки шунга яқин соҳалар).
Журналист сифатида иш тажрибаси (иқтисодий йўналишда бўлиши устунлик ҳисобланади).
Ўзбек тилида саводли, аниқ ва тушунарли ёзиш қобилияти.
Таҳлилий фикрлаш ва мустақил ишлаш кўникмалари.
Масъулиятлилик, ташаббускорлик ва дедлайнларга риоя қилиш.
Қўшимча афзалликлар
Иқтисодий ва молиявий терминологияни билиш.
Таҳлилий журналистика тажрибаси.
Хорижий ахборот манбалари билан ишлаш кўникмаси.
Рус ёки инглиз тилини билиш (устунлик).
Биз таклиф этамиз
Барқарор ва расмий иш жойи.
Профессионал ва дўстона жамоада ишлаш.
Иқтисодий журналистика соҳасида ривожланиш имконияти.
Мунoсиб иш ҳақи (суҳбат асосида).
Касбий ўсиш ва тажриба ошириш имкониятлари.