Вакансия: B2B сотув менежери — Фарғона / Андижон / Наманган
Компания: Decopol — Ўзбекистонда премиум бамбук панеллари ва замонавий интерьер материаллари бўйича етакчи бренд.
Бизнинг минтақавий филиалларимизда B2B сотувни кенгайтириш мақсадида фаол ва тажрибали B2B сотув менежерларини жамоамизга таклиф этамиз.
Асосий вазифалар: - Ҳудуддаги (Фарғона / Андижон / Наманган) B2B мижозларни жалб қилиш
- Дизайнерлар, архитекторлар, қурилиш компаниялари ва дилерлар билан ҳамкорлик қилиш
- Премиум маҳсулотларни тақдим қилиш, музокаралар олиб бориш ва битимларни расмийлаштириш
- Савдо жараёнини бошидан охиригача (lead → учрашув → лойиҳа → битим) юритиш
- Мавжуд мижозлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш
- Сотув ҳисоботлари ва режаларни шакллантириш
Талаблар: - B2B сотувда камида 1–2 йиллик тажриба
- Қурилиш материаллари маҳсулотлари соҳасида иш тажрибаси — афзаллик
- Кучли музокара олиб бориш кўникмаси
- Мулоқотчан, натижага қаратилган ва фаол бўлиш
- Ҳудуд бўйича хизмат сафарларига тайёр бўлиш
Биз таклиф қиламиз: - Барқарор ойлик маош + юқори бонус тизими
- Премиум бренд билан ишлаш имконияти
- Карьера ўсиши ва ички тренинглар
- Кучли ва профессионал жамоа
- Қулай иш муҳити ва тизимли бошқарув