Аналитик: бозор тадқиқоти / рақобатчи таҳлили

Аналитик: бозор тадқиқоти / рақобатчи таҳлили

Ташкент, улица Чорбог, 27

Описание вакансии

Аналитик: бозор тадқиқоти / рақобатчи таҳлили

Компания: Vero Ceilings
Жойлашув: Тошкент, Ўзбекистон

Бозор тадқиқоти / рақобат таҳлили бўйича аналитик

Vero Ceilings — юқори сифатли шифт ечимларининг етакчи бренди. Биз фаол ривожланиш босқичидамиз: янги маҳсулотлар жорий этмоқдамиз, экспорт бозорларини ўрганяпмиз ва рақобат устунлигини кучайтиряпмиз.
Шунинг учун бизга бозор ҳақида чуқур фикрлайдиган, маълумотни излаб топадиган ва таҳлил қиладиган аналитик-тадқиқотчи керак.

Вазифалар:

• Бозор ҳақидаги маълумотларни мустақил йиғиш ва таҳлил қилиш: ҳажм, ривожланиш тенденциялари, асосий ўйинчилар.
• Рақобатчилар таҳлили: маҳсулотлар, нархлар, маркетинг ва бизнес моделлар.
• Ёндош сегментлар ва янги технологияларни кузатиб, истиқболли йўналишларни аниқлаш.
• Интернет, давлат маълумотлари, ҳисоботлар, интервью ва конференциялардан фойдаланиб тадқиқот олиб бориш.
• Рахбарият учун таҳлилий ҳисоботлар, хулосалар ва амалий тавсиялар тайёрлаш.

Муҳим:

• Бу BI-аналитика эмас — тайёр маълумотлар билан ишламайдиган,
балки бозорни ўзи ўрганадиган ва «жойига чиқиб маълумот йиғадиган» тадқиқотчи керак.
• Биз савол берадиган, бозордан жавоб оладиган ва гипотезаларни амалда текширадиган инсонни излаяпмиз.

Қўшимча афзаллик бўлади:

• Маркетинг ёки стратегик тадқиқотларда тажриба.
• Гипотезалар тузиш ва уларни текшириш усулларини билиш.
• Халқаро манбалар, ҳисоботлар ва маълумотлар базалари билан ишлаш кўникмаси.

Талаблар:

• Бозор таҳлили ёки маркетинг соҳасида камида 2–3 йил тажриба.
• Ўзбек ва рус тилларини яхши билиш; инглиз ёки хитой тили билиши катта афзаллик.
• Таҳлилий фикрлаш, мустақил ишлаш ва ишончли ҳисобот тайёрлаш қобилияти.

Шароитлар:

• Иш вақти: 09:00 — 18:00 (душанба — шанба)
• Тушлик — корхона ҳисобидан
• Иш жойи: Тошкент, Чилонзор
• Маош: 7 000 000 сумдан бошланади, натижага қараб оширилади

Навыки
  • Английский язык
  • Data Analysis
  • Анализ данных
  • Анализ рынка
  • Исследования рынка
  • Маркетинговый анализ
  • Математическая статистика
Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию