Ўзбекистон Республикаси Омонатларни кафолатлаш агентлиги — банк тизимидаги жисмоний шахсларнинг омонатларини ҳимоя қилишни таъминловчи мустақил ваколатли орган ҳисобланади. Агентликнинг асосий вазифаси — молиявий барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш ва депозитлар кафолатини амалга оширишдир.
Ҳозирда Агентлик ўз фаолиятини ривожлантириш ва барча ички жараёнларни тизимли ташкил этиш босқичида бўлиб, малака ва тажрибага эга Методолог мутахассисини жамоасига таклиф этади.
Асосий вазифалар:
Агентликнинг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва янгилаб бориш: регламентлар, низомлар, йўриқномалар, стандартлар, методикалар, лавозим йўриқномалари.
Тузилма бўлинмалари фаолиятини тизимлаштириш ва бизнес жараёнларни тавсифлаш.
Янги жараён ва процедураларни жорий этишда департаментларга методологик ёрдам бериш.
Идоралараро ҳужжатлар, ҳисобот шакллари ва иш жараёнини бошқарувчи стандартларни ишлаб чиқиш.
Қонунчиликдаги ўзгаришларни кузатиб бориш ва уларни ички ҳужжатларга татбиқ этиш.
Ҳужжатлар юзасидан таҳлилий маълумотлар, таққослама жадваллар ва изоҳнома тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини яхши билиш.
Ички назорат, риск-менежмент, комплаенс ва жараёнли бошқарув асосларини билиш.
Ҳужжат айланмаси ва ички регламентларни ишлаб чиқиш амалиётида тажрибага эга бўлиш.
Microsoft Office (Word, Excel, PowerPoint, Visio) ва Google Docs билан ишлаш кўникмалари.
Таҳлилий фикрлаш, тизимли ёндашув ва катта ҳажмдаги маълумотни тузатиш қобилияти.
Олий маълумот — ҳуқуқшунослик, давлат бошқаруви, иқтисодиёт ёки менежмент соҳасида
Давлат тузилмалари, молиявий ташкилотлар ёки халқаро лойиҳалардаги тажриба афзаллик ҳисобланади.
Рақобатбардош иш ҳақи + байрамларда бонус ва мукофотлар.
Стратегик роль — топ-менежмент билан бевосита ишлаш имконияти.