Қимматли қоғозлар ва товарларга оид шартномалар бўйича брокерлик хизматлари, молиявий ёрдамчи хизматлар, фондларни бошқариш, трейдингга ўқитиш ва ишончли бошқарув фаолияти билан шуғулланувчи корхонага тажрибали ЮРИСКОНСУЛЬТ талаб қилинади.
🧾 Асосий талаблар:
- Юридик йўналиш бўйича олий маълумот;
- Юридик соҳада камида 3 йиллик иш тажрибаси (молия, брокерлик ёки активларни бошқариш соҳасида афзал);
- Ўзбекистон Республикасининг амалдагӣ қонунчилигини, жумладан, Фуқаролик, Меҳнат, Солиқ кодексларини, «Қимматли қоғозлар» «Капитал бозори» «Валютани тартибга солиш» тўғрисида»ги Қонунларни ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яхши билиш;
- Шартномаларни тузиш, таҳлил қилиш ва ҳуқуқий хулосалар тайёрлаш кўникмаси;
- Суд ва давлат органларида ташкилот манфаатларини ҳимоя қилиш тажрибаси;
- Масъулиятлилик, аниқлик ва мустақил қарор қабул қилиш қобилияти.
- Ўзбек ва рус тилларини эркин (тўлиқ) билиши шарт, инглиз тилини билиши устунлик (афзаллик) сифатида баҳоланади.
💼 Вазифалар:
- Жамият фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
- Шартномалар, ички ҳужжатлар ва битимларни текшириш ҳамда ҳуқуқий хулоса бериш;
- Судларда ва давлат органларида жамият манфаатларини ҳимоя қилиш;
- Қонун ҳужжатларидаги ўзгаришларни кузатиш ва раҳбариятни хабардор қилиш.
💼 Иш шароитлари:
- Иш вақти: 5/2 10:00 - 18:00;
-Аҳил жамоа
-Қулай ва замонавий офис
📍 Иш жойи: Тошкент шаҳри, қулай жойлашув (метрога 5 дақиқалик масофада)
💰 Иш ҳақи: Суҳбат натижаларига кўра белгиланади.
Проектный офис по реализации инвестиционного проекта Освоение месторождения Ешлик-I АО Алмалыкский ГМК
Ташкент
от 1500 USD