Ошхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини бошқариш, бўйсунувчилар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш, уларнинг фаолиятини юқори сифатли овқатни тайёрлаш ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатишнинг юқори маданиятини таъминлашга йўналтириш.
Мазали ва сифатли таом тайёрлашни таъминлаш, маҳсулотларнинг менюсини тузиш.
Ошхонани зарур озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш.
Ошхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти тўғрисидаги хисоб-китоблар, ҳисоботларни юритиш ва ўз вақтида тақдим этиш.