Биз киммиз?
ARIF GROUP UNITED — замонавий ва тез ривожланаётган компания бўлиб, маркетинг, сотув ва HR соҳаларида етакчи ечимлар таклиф қилади. Биз реал бизнес натижаларига хизмат қилувчи жамоа шакллантирганмиз ва энди сотув бўлимига кучли лидер излаяпмиз — стратегик фикрлайдиган, натижага йўналтирилган ва одамлар билан ишлашни биладиган шахс.
Сизнинг асосий вазифаларингиз:
Сотув бўлими фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
Менеджерлар жамоасини шакллантириш: танлаш, адаптация қилиш, мотивация бериш ва тренинглар ўтказиш;
Сотув стратегиясини ишлаб чиқиш ва KPI тизимини жорий этиш;
CRM тизим (AmoCRM, Bitrix24) билан ишлаш ва сотув воронкасини таҳлил қилиш;
Йирик мижозлар билан музокаралар олиб бориш, келишувлар тузиш;
Бозор таҳлили, рақобатчилар фаолиятини кузатиш ва янги имкониятларни аниқлаш;
Ҳар кунлик/ҳафталик режалар, ҳисоботлар ва натижа бўйича таҳлил юритиш.
✅ Сиздан кутиладиган талаблар:
Сотув соҳасида раҳбарлик тажрибаси (3+ йил);
Команда бошқариш, KPI билан ишлаш, адаптация/тренинг ўтказиш кўникмалари;
CRM тизимлардан (AmoCRM, Bitrix24 ва ҳ.к.) фойдаланиш тажрибаси;
Савдо психологияси, B2B/B2C муомалалар, музокаралар ўтказиш қобилияти;
Ўзбек ва рус тилларида эркин мулоқот қила олиш;
Стратегик фикрлаш, ўзгаришларга тайёрлик ва "натижа учун жавобгарлик" позицияси.
Биз нима таклиф қиламиз?
Расмий ишга қабул қилиш, меҳнат қонунчилигига мувофиқ;
Маош: 10 000 000 – 25 000 000 сўм (фикс + % + бонус);
Ижтимоий кафолатлар, корпоратив бонуслар ва ишчи муҳит;
Ички ва ташқи тренинглар, шахсий ва касбий ривожланиш имкониятлари;
Энергияли ва инновацион жамоа;
Очиқ мулоқот, қўллаб-қувватловчи раҳбарият ва эркинлик;
Тезкор карьера ўсиш имконияти — сотув директоригача бўлган йўл очиқ.