Талабномалар асосида мижозлардан нақд пулларни ва терминал орқали тўловларни қабул қилиш.
Пул тушумларини инкассация ҳужжатларини расмийлаштирган ҳолда инкассация қилиш.
Товарларнинг юкланишидан олдин барча бирламчи ҳужжатлар мавжудлигини таъминлаш.
Юкланган товарлар бўйича маълумотлар тегишли тартибда “1С” ва “217” тизимларида акс эттирилишини таъминлаш.
“217” базада тегишли йўналиш ҳужжатлари мавжуд бўлган талабномалар ва нақд тўлов орқали савдо қилган мижозлар бўйича талабномаларнинг ёпилишини назорат қилиш.
Мижозларга дебиторлик қарзларни тизимли тақдим этиш, тўловини назорат қилиш, тўлов куни ўтган қарздорлик бўйича Сотув департаменти билан биргаликда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.