Андижан, Sanoat ko'chasi, 21
1. Иш сменасини топширишда ва қабул қилишда тайёр маҳсулотларнинг кунлик ҳисоб-китобини амалга ошириш ва натижаларига кўра ҳисоботлар тузиш;
2. Уз жавобгарлиги остидаги омборни топшириш - қабул қилишни бошқа қабул қилувчи ёки топширувчи масъул шахсга ўтказишни амалга ошириш;
3. Мунтазам тарзда режалик ва режасиз хатловларни амалга ошириш ва натижа юзасидан раҳбариятга хисобот киритиш;
4. Кабул қилинган хом ашё ва қадоқлаш материалларининг сифат талаблари кўрсатмасига мувофиқлигини текшириш ва қабул қилиб олиш;
5. Омборхона ва унинг ҳудудини назорат шаклларида (чек-лист) келтирилган назорат ва мониторинг талабларини бажарилишини тўлиқ таъминлаш;
6. Тегишли ходимлар томонидан иш асбобларини (аравалар, муҳр в.б.) топшириш-қабул қилишни амалга оширишни таъминлаш;
7. Тайёр маҳсулот сақлаш омборхоналарининг (музлаткич камераларнинг) ташқи ва ички ҳолатини мунтазам кўрикдан ўтказиш;
8. Зарар кунандалар билан кураш бўйича чора-тадбирлар сифати, омборхоналарининг ёнғинга қарши ҳолати, тайёр маҳсулотларнинг сақлаш сифатини мунтазам назорат қилиш;
9. Фойдаланиладиган хўжалик буюмлари ҳолати ва миқдорини назорат қилиш;
10. Омборхонада музлаткич ускуналарининг носозлиги юзага келганда зудлик билан раҳбариятни огоҳлантириш;
11. Уз қўл остидагиларнинг омборхона (музлаткич камералари) эшикларининг доимий тарзда зич ёпиб юришларини ва ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш;