Аудио ёзувлардан суҳбатларнинг транскрипциясини тайёрлаш: Суҳбат аудиоларини ёзма шаклга келтириш. Аудиода учрайдиган рус ва инглиз тилларидаги қисқа жумлаларни тўғри ёзиш. Суҳбатларда учрайдиган банк терминларини ўрганиб, уларни тўғри ва адабий шаклда ёзиш.
OCR лойиҳаси учун сканер қилинган расмлардан сўзларни ёзиш: Сканер қилинган ҳужжатлар (расмлар)даги сўзларни Лотин ва Кирилл ёзувида тўғри ёзиш. Расмдаги сўзларни маъноларга ёки белгиланган классификацияга мувофиқ туркумларга ажратиш
Морфологик ва фонематик таҳлил ишлари: Ўзбек тилидаги сўзларни морфологик жиҳатдан таҳлил қилиш (масалан: илдиз, аффикс, суффикс ва бошқаларни аниқлаш).
Сўзларнинг талаффузига асосланган ҳолда фонематик луғат тузиш.
Талаблар:
Маълумоти: тугалланмаган олий, олий
Ўзбек тилида тўғри ёза олиш: Лотин ва Кирилл ёзувида сўзларни тўғри ёза олиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Word дастуридан фойдаланиб имловий тўғриликни текшира олиш: Рус ва инглиз тилларида ёзилган сўзларни Microsoft Word орқали тўғри ёки нотўғри эканини аниқлай олиши.
Яхши эшитиш қобилияти ва банк терминларини билиш: Аудио ёзувларни эшитиш орқали унда айтилган сўзларни адабий ва тўғри шаклда ёза олиши.
Аудиоларда учрайдиган рус ва инглиз сўзларининг тўғри ёзилишини Google орқали топа олиши керак.
Веб-сайтлар ва электрон почта (email) билан ишлай олиши керак
Агар аудиоларда банк терминлари учраса, уларни ўзлаштириб, кейинги эшитувларда тўғри таний олиши
Морфологик таҳлил ва ўзбек тили фонемаларини билиш: Ўзбек тилидаги сўзларни морфологик таҳлил қила олиши керак (яъни, сўзнинг илдизи, аффикслари, суффикслари ва бошқаларни ажрата билиш).
Ўзбек тилидаги сўзларнинг айтилуви бўйича фонемалар рўйхатини тузиб бера олиши
Биз таклиф этамиз:
Замонавий ва қулай иш муҳити
Корпоратив ўқув курслари ва доимий касбий ривожланиш имкониятлари
Қимматли трансформация тажрибаси
Ходимларнинг ташаббус ва ғоялари қадрланадиган қўллаб-қувватланадиган муҳит;
Ижтимоий лойиҳалар ва соғлом турмуш тарзи тадбирлари