Сизнинг вазифангиз:
Ишончли ҳамкорлик муносабатларини қуриш, ҳамкорлар тармоғини ривожлантириш, бозорни таҳлил қилиш ва ўсиш учун янги имкониятларни аниқлаш.
Бажариладиган вазифалар:
- Янги ҳамкорларни жалб қилиш (оффлайн шаклда)
- Мавжуд ҳамкорлар билан доимий мулоқот ва муаммоларни ҳал қилиш
- Ҳамкорлар билан узоқ муддатли ва ишончли муносабатларни мустаҳкамлаш
- Ҳудуддаги бозор ва рақобатчиларни ўрганиш
- Ҳар бир ҳамкор бўйича савдоларни таҳлил қилиш
- Брендни танилишини таъминлаш (реклама ишлари)
Сиздан кутамиз:
- Ўзбек ва рус тилларини яхши билиш
- Компютер ва асосий дастурлар билан эркин ишлаш
- Қизиқувчанлик ва ташаббускорлик
- Ўз устида ишлаш ва ривожланиш истаги
Биз Сизга таклиф қиламиз:
- Тажрибали жамоа ва менторлардан қўллаб-қувватлаш
- Касбий ўсиш учун имконият
- Иш режими: душанба-жума, 09:00 - 18:00
- Синов муддатидан сўнг тиббий суғурта билан таъминлаш
- Иш хақи - суҳбат натижасига кўра белгиланади